Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон мамлакатнинг янги ҳукуматини шакллантиришни якунлади, деб хабар бермоқда «РБК». Янги ҳукуматнинг ўзига хослиги шундаки, унда аёллар сони ошган.
Энергетика вазири Эда Девининг ўрнига Амбер Радд, Иш билан таъминлаш масалалари бўйича вазири лавозимига Прити Пател, Кичик бизнес бўйича вазир лавозимига Анна Субри тайинланди.
Мудофаа вазири Майкл Феллон, ташқи ишлар вазири Филип Хаммонд ва ички ишлар вазири Тереза Мей янги ҳукуматда ҳам ўз ўрнини сақлаб қолган. Молия вазири Жорж Осборн эса ўз лавозимида қолиш билан бирга бош вазир ўринбосарига ҳам айланди.
Изоҳ (0)