Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Кеча мусобақанинг сўнги кунги баҳсларида юнон-рум курашчиларимиз яна 2 та бронза медалини қўлга киритишди, деб хабар бермоқда Оламаспорт.
75 кг вазн тоифасида гиламга чиққан ҳамюртимиз Дилшод Турдиев ва 80 кг вазндаги курашчимиз Жонибек Отабеков бронза медалларига сазовор бўлишди.
Юнон-рум кураши. 75 кг: 1 – Хёнву Ким (Жанубий Корея), 2 – Атабек Азисбеков (Қирғизистон), 3 – дилшод Турдиев (Ўзбекистон) ва Паям Абдех Салех Буери Паяни (Эрон).
80 кг: 1 – Юсуф Гадериан (Эрон), 2 – Аиша Аишан (Хитой), 3 – Жонибек Отабеков (Ўзбекистон) ва Хассулан Кошанов (Қозоғистон).
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида жами 9 та медални қўлга киритди. Ўз вазн тоифаларида Бекзод Абдураҳмонов (эркин кураш, 70 кг), Элмурат Тасмурадов (юнон-рум, 59 кг) ва Рустам Ассакалов (юнон-рум, 85 кг) Осиё чемпионига айланишди. Руслан Плиев (эркин кураш, 65 кг), Рашид Қурбонов (эркин кураш, 74 кг), Умиджон Исманов (эркин кураш, 86 кг), Нурбек Холмуҳамедов (юнон-рум, 71 кг), Дилшод Турдиев (юнон-рум, 75 кг) ва Жонибек Отабеков (юнон-рум, 80 кг) бронза медаллари билан тақдирланишди.
Изоҳ (0)