18 майда Халқаро музейлар кунига бағишлаб Ўзбекистондаги барча музейларда қатор тадбирлар ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Очиқ эшиклар» куни тадбирларида барча музейлар кенг аҳолига бепул хизмат кўрсатади.
Ҳунармандлар, рассомлар, ёзувчи-шоирлар, тарихчи-олимлар, маданият ва санъат намоёндалари иштирокида маданий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва маҳорат машғулотлари ўтказилади.
Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Темурийлар тарихи давлат музейи ва Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейида 18 май куни «Музей оқшоми»га саёҳат уюштирилади.
Изоҳ (0)