5 май куни Тошкентда БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистон Бизнес Форуми — III фаза» лойиҳаси томонидан Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил қилинган давра суҳбати Ўзбекистонда инклюзив лойиҳаларни ривожлантириш имкониятларига бағишланди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Тадбирнинг бош мақсади компанияларни қиймат ҳосил бўлиши занжирига кам таъминланган аҳолини киритиш имкониятини амалга ошириш ва бунга эришиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга ундашдан иборат бўлди.
Учрашувда айтилишича, инклюзив бозорларни ривожлантириш бандликни таъминлаш ва ишсизликни камайтиришда муҳим йўналишдир.
Ўзбекистонда муваффақиятли инклюзив бизнес-моделларни кенг жорий этиш учун зарур бўлган манбаларга эга бўлиш ва бу борадаги тўсиқларни енгиб ўтиш йўллари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)