«Ўзбектелеком» компанияси алоқа объектларини мунтазам энергия билан таъминлаш ва электр энергияни иқтисод қилиш мақсадида 2012 йилдан бери қуёш ва шамол электр станциялари каби муқобил энергия манбаларини ўрнатиш бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширди. Бу ҳақда Infocom.uz хабар бермоқда.
Хусусан, 2012 йилда UZMOBILE филиали томонидан Сурхондарё вилоятидаги иккита посёлка, 2013 йили Тошкент вилоятидаги учта тоғ посёлкаси, 2013-2014 йилларда республиканинг чекка туманларидаги 12та қишлоқ АЦлари ҳамда 44та чекка тумандаги базавий станциялар ва радиореле станциялари қуёш электр станциялари билан таъминланди.Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда. Хусусан, Жиззах вилоятининг Дуоба посёлкасидаги базавий станцияга UZMOBILE филиали томонидан ўрнатилган қуёш электр станцияси 8та қишлоқни узлуксиз алоқа билан таъминлаб турибди. 2015 йил июнида «Замбар радиореле станцияси» объектида қуёш ва шамол электр станцияси фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
Умуман, «Ўзбектелеком» 2015 йил давомида чекка туман ва шаҳарчалардаги алоқа ва АЦ объектларини барқарор электр энергия билан таъминлаш мақсадида 92та қуёш электр станцияларини қуриб, фойдаланишга топширишни режалаштирган.