Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурхондарёдаги коллежда ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш фанидан дарс берувчи шахс бир куни коллеж директорининг фаолияти юзасидан жамоадоши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига шикоят ёзганини эшитиб қолди, деб хабар беради «Ҳуқуқ» нашри.

Фото: imenno.ru

Фото: imenno.ru

Кўп ўтмай, мазкур ариза юзасидан тегишли органлар томонидан мутахассислар жалб этилган ҳолда текширув бошланди. Ҳар бир гапдан хабардор бўлиб юрган ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш фани ўқитувчиси директорнинг хонасига кириб, текширувни таниш-билишлари орқали янада жиддий тус олдириши мумкинлиги айтиб, раҳбарни қўрқитишга тушди. Ўқитувчи, шунингдек, бу жараённи тўхтата олиши мумкинлигини ҳам айтиб, бунинг эвазига директордан 5 миллион сўм талаб қилди.

Унинг гапларига ишонган коллеж директори йиққан-терган 4,5 миллион сўм пулини ўқитувчига тутқазди. Пуллар ўқитувчи эҳтиёжлари йўлида сарфланди.

Орадан 10 кун ўтиб, аввал ариза ёзган ходима яна бир бор ариза ёза бошлади. Бундан хабар топган ўқитувчи ходимадан аризани олиб, директорнинг хонасига кирди ва уни яна қўрқитиб, бу сафар аввал қолиб кетган 500 минг сўм билан бирга жами 1,5 миллион сўм беришини сўради.

Аммо бу сафар коллежга раҳбарлик қилаётган аёлда ўқитувчига нисбатан шубҳа уйғонди. Ўқитувчи мактаб яқинидаги ошхоналардан бирига келишилган пулни олиш учун келганида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олинди ва жавобгарликка тортилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Бухорода Nexia-2 ариққа тушиб кетди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда қанча табиий монополия борлиги маълум қилинди 
Маҳаллий
Соғлиқни сақлаш вазирининг телефон рақамига кунига 500 дан ортиқ мурожаат келиб тушаётгани маълум қилинди