Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Бухоро филиали учун кампус қурилиши 2015 йилда якунланади. Uzbekistan Today’нинг хабар беришича, лойиҳа учун Инвестиция дастури доирасида 7 миллиард сўм ажратилган.
Филиал беш йил аввал, вилоятдаги шу соҳа мутахассисларини тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида, Бухоро давлат университетининг ихтисослашган факультети негизида ташкил этилганди.Янги олий таълим муассасасини қуриш учун маҳаллий коллежлардан бирининг биноси берилган эди. Ўтган йиллар давомида бу ерда янги ўқув корпуси қурилди, ётоқхона таъмирдан чиқарилди. Коллеж ишлаб чиқариш устахоналарининг бир қисми ахборот-ресурс марказига, қолган қисми эса ОТМ дастурига мувофиқ ўқув лабораторияларга айлантирилди ва реконструкция қилинди.
Бугунги кунда филиалнинг ишлаб турган барча бўлинмалари замонавий ўқув ва лаборатория жиҳозлари билан таъминланган. Laboраторияларга энг илғор компьютер ускуналари ўрнатилган.
2015 йилда ўқув корпуси реконструкциясини тугаллаш режалаштирилган. Ушбу лойиҳанинг якунига етиши билан филиални зарур ўқув иншоотлари билан таъминлаш билан боғлиқ масалалар тўлиқ ечилади.
Кампус реконструкцияси билан бирга тажриба полигонларини қуриш ишлари ҳам якунига етмоқда, полигонга ерни суғориш бўйича сув тежовчи замонавий технологиялар ўрнатилмоқда.
Шундай қилиб, сўнгги беш йилда Бухорода иккинчи кампус қурилиши якунига етмоқда. Дастлаб Бухоро муҳандислик-технология институти кампуси қурилиб, фойдаланишга топширилган эди.
Изоҳ (0)