Испаниянинг «Барселона» клубида тўп сурувчи аргентиналик футболчи Лионель Мессининг қайлиғи Антонелла Рокуццо иккинчи фарзандини кутмоқда, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Рокуццо ҳомиладорликнинг учинчи ойини бошидан кечирмоқда. Месси оиласига янги меҳмон жорий йилнинг октябрь—ноябрь ойларида келиши кутиляпти. Месси ва қайлиғи туғилажак фарзандига Бенжамин деб исм қўймоқчи.
Маълумот учун, Лионель Месси ва Антонелла Рокуццонинг илк фарзанди Тьяго 2012 йил 2 сентябрь куни туғилган эди.
Изоҳ (0)