«Ўзэкспомарказ»да 27—28 апрель кунлари «Ҳордиқ дунёси» Халқаро Ўзбекистон сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда «Pr.uz».
Кўргазма доирасида БМТ Халқаро сайёҳлик ташкилотининг халқаро илмий-амалий анжумани, АК-SАY (Қирғизистон) сайёҳлик компанияси тақдимоти, Ўзбекистон сайёҳлик компаниялари вакиллари ва «HostedBuyers/Профессионал харидорлар» махсус дастури иштирокчилари ўртасида B2B форматидаги бизнес учрашув, «Ипак йўли мазаси» миллий таомлар фестивали ўтказилади.
Шунингдек, ретро автомобиллар кўргазмаси ташкил қилинади. Унда чиқарилганидан буён камида 60 йил ўтган 20 та ноёб автомобиллар намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 19 апрель, якшанба куни Тошкент шаҳрида жойлашган Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғида ретро-автомобиллар кўргазмаси бўлиб ўтиши хабар берилган, бироқ кейинроқ ушбу кўргазма бекор қилинган эди.
Изоҳ (0)