Назарбоев сайловларга «супердемократик мамлакатлар» учун жуда кўп сайловчилар келгани юзасидан узр сўради
Қозоғистон президентлигига қайта сайланган Нурсултон Назарбоев халқаро кузатувчилар олдида овоз беришда қатнашган сайловчилар сони «супердемократик» мамлакатлар учун юқори бўлгани туфайли узр сўраганини айтди, деб ёзади «Newskaz.ru».
У президентлик сайловларида сайловчиларнинг 95 фоизи қатнашгани, Назарбоевга уларнинг 97,5 фоизи овоз бергани — супердемократик давлатлар учун номақбул кўрсаткичлар деб атади. «Лекин мен нима ҳам қила олардим, агар аралашганимда, бу демократлик бўлмасди. Шунинг учун буни ҳали гапиришади, бироқ барибир, сиз мен билан бўлдингиз», — деди Назарбоев Оқўрдадаги матбуот анжуманида.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар
