Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Суданнинг амалдаги президенти Умар ал-Башир янги беш йиллик муддатга қайта сайланди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Фото: ТАСС

Фото: ТАСС

Мамлакатнинг Олий сайлов комиссияси ал-Баширнинг мутлақ ғалабаси ҳақида 27 апрель куни маҳаллий телевидение орқали жонли эфирда маълум қилди. Маълумотларга кўра, мамлакат раҳбарига сайловчиларнинг 94,5 фоизи (5,25 миллион киши) овоз берган.

Дарфур штатидаги низолар сабаб Халқаро жиноий суд томонидан инсониятга қарши жиноятларда айбланаётган 71 ёшли ал-Башир 1989 йил 30 июнидан бери давлат раҳбари лавозимини эгаллаб келмоқда. У 1996, 2000 ва 2010 йилларда ҳам президент сифатида сайланганди.

Президентлик ва парламентлик сайловлари – 2011 йили мамлакат таркибидан Жанубий Судан ажралиб чиқиб, ўз мустақиллигини эълон қилганидан бери Суданда ўтказилаётган илк сайловлардир.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби билан учрашди
Туркманистон
Туркманистон Арқадағ шаҳри лойиҳасини БМТ Бош ассамблеясида тақдим этади
Дунё
Франция президентини ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган аёл ҳибсга олинди