Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ангрен» махсус индустриал зонасида айни вақтда умумий қиймати 259 миллион доллар бўлган 13 та лойиҳа амалга оширилмоқда, деб хабар беради «12news.uz».

Фото: 12news.uz

Фото: 12news.uz

Бу ҳақда Тошкент вилоят Иқтисодиёт бош бошқармаси бўлим бошлиғи Лазиз Аъзамхўжаев маълумот бериб ўтди. Унинг сўзларига кўра, йил охиригача корхоналарнинг аксариятини ишга тушириш мўлжалланмоқда.

«Лойиҳаларнинг ташаббускори сифатида Тошкент вилояти ҳокимияти, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзбекчармпоябзали» Ассоциацияси, «Ўзбеккўмир» АЖ, мамлакатимизнинг кичик бизнес вакиллари ҳамда Хитой ва Болгариянинг йирик компаниялари иштирок этмоқда. Янги завод биноларини ишга тушириш орқали минглаб иш ўринлари яратилади», — деб Аъзамхўжаевнинг сўзларини келтиради «Правда Востока» газетаси.

У яна 2012 йил апрелидан буён МИЗ ҳудудида умумий қиймати 166 миллион доллар бўлган 9 та лойиҳа амалга оширилганини ва 1309 та иш ўрни яратилганини ҳам эслатиб ўтди.

Аввал хабар берганимиздек, 2014 йилда Ангренда янги замонавий шакар заводи қуриб битказилганди. Сингапур ва Австрия компаниялари бу корхона учун 108 миллион доллар сарфлашди.

Бундан ташқари, бу ҳудудда «Ўзбекэнерго» ДАК кореялик ҳамкорлари билан диодли ёруғлик лампаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади