Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Испаниялик олимлар ҳар куни меъёрида нон истеъмол қилишни тавсия этмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий сайти.

Фото: sayyod.com

Фото: sayyod.com

Нонга кўпинча вазннинг ортишига сабаб бўлувчи углевод ва крахмал манбаси сифатида қаралади. Натижада хушқомат бўлишни истаганлар, нондан воз кечади.

Лекин барселоналик тадқиқотчилар нонни кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатидан ўчирмасликка чақирмоқда: уни ҳар куни меъёрида истеъмол қилиш қон томирларига ва юракка фойдали экан.

Бир кун давомида 2—3 бўлак нон ейиш орқали юрак-қон томирларидаги касалликларнинг ривожланишидан ҳимояланиш мумкин. Нон истеъмол қилиш орқали организмдаги «яхши» ва «ёмон» холестерин миқдори мувозанатда бўлиб туради.

Испаниялик шифокорлар юрак-қон томирларидаги касалликлари хавфли даражага келиб қолган 275 нафар катта ёшли кишилар устида ўтказган тажрибасидан сўнг шундай хулосага келган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда туризм: кеча ва бугун
Маҳаллий
Соғлиқни сақлаш вазири: Таълимда ўзгариш қилмас эканмиз, тиббиёт ҳам ўзгармайди
Маҳаллий
“Оила аъзолари томонидан мунтазам жинсий зўравонликка учраётган болалар ҳам топилади” — Болалар омбудсмани