Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Саудия Арабистонида ўқув-машғулот вақтида самолётнинг ерга қулаши натижасида мамлакат ҳарбий ҳаво кучларининг икки учувчиси ҳалок бўлди, деб хабар қилади «РБК».

Фото: militaryparitet.com

Фото: militaryparitet.com

«Қирол Файсал номидаги ҳарбий ҳаво кучлари академиясининг ўқув-машғулот самолёти аварияга учради. Самолёт ерга қулади, инструктор ва учувчи-курсант ҳалок бўлди», — дейилади мудофаа вазирлиги баёнотида.

Айни вақтда самолёт тури ва авариянинг сабаблари маълум эмас.

21 апрель куни Саудия Арабистони раҳбарлигидаги коалиция Яманда олиб борилган «Жасорат бўрони» операцияси якунланганини эълон қилганди. Ушбу операция давомида Ямандаги қўзғолончиларга авиазарбалар берилди.

Олдинроқ Саудия шаҳзодаси Алвалид бин Талал қиролликнинг Яманга авиаҳужумларда иштирок этган ҳар бир учувчисига биттадан янги Bentley совға қилишга ваъда берганди.

Саудия Арабистони раҳбарлари коалиция янги «Умиднинг тикланиши» операциясини бошлаш арафасида эканлигини маълум қилди. Операция Ямандаги низоларнинг сиёсий ечимига, хавфсизлик ва терроризмга қарши курашга қаратилади. Унинг асосий вазифаси Яманнинг тикланиши ва хусийларни йўқ қилиш бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?