Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳри чеккасида жойлашган «Адем» савдо марказида якшанба оқшомида келиб чиққан ёнғин маҳаллий вақт билан эрталабки соат 06:35 да тўлиқ ўчирилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Олма-ота Фавқулодда вазиятлар департаменти маълумотига кўра, ёнғин ҳақидаги хабар маҳаллий вақт билан соат 22:24 да келиб тушган. Олти дақиқадан кейин ёнғин хавфсизлиги хизматининг илк бўлинмалари воқеа жойига етиб борган.
Ўт ўчирувчилар ёнғин ҳақида кеч хабар берилганини, автоматик сигнализация ва автоматик ёнғин ўчириш тизими носоз ҳолатда бўлгани, бино ичкарисида ёнувчи материаллардан кўп фойдаланилганини ва булан ёнғинни ўчиришда қийинчилик туғдирганини маълум қилган. Шунингдек, ёнғин оқибатида инсон саломатлиги учун хавфли газлар пайдо бўлган.
Изоҳ (0)