Ўзбек эстрадасининг ёрқин вакилалари бўлмиш Лола ва Райҳон томонидан февраль ойида тақдим этилган «Кўникмадим» номли дуэтга ишланган клип тайёр ҳолда премьера сифатида намойиш этилди, деб хабар бермоқда «Popcorn.uz».
Қайд этилишича, клип кутилмаган ва шов-шувли кадрларга бойлиги билан ажралиб туради. «Мазкур видеода ҳар иккала ижодкор томонидан яратилган образ мавҳум маънода бўлса-да, ўзига яраша мазмунга эга», − деб ёзади сайт.
https://youtu.be/M2PEbC1P_Tk
Жасур Шаметов томонидан суратга олинган клипда компьютер графикасига ҳам алоҳида урғу берилган бўлиб, бу клипнинг таъсирчанлигини янада оширишга хизмат қилган.
Изоҳ (0)