Асли бухоролик ёзувчи ва шоира Хефцигул Ошерова-Шмуэлова 85 ёшида Исроил телеканалларидан бири орқали узатиладиган «Қаерда яшайсан?» («Эйфо ата хай?») сериали юлдузига айланди, дея хабар бермоқда «12news.uz».
Бухоролик яҳудийларнинг Исроилдаги ҳамжамияти ҳақида ҳикоя қилувчи фильмда у ўз-ўзини ўйнайди.
Исроиллик таниқли актёрлар иштирокидаги сериал яратувчилари Хефцигулнинг набиралари — Хай ва Ронан Давидовлардир.
Аёл Тель-Авивнинг бухороликлар яшайдиган даҳаси — Тель-Кабирада истиқомат қилади. Ўн йилдан ошиқ вақтдан буён у РЭКА радиосида Бухоро тилидаги эшиттиришни олиб боради.
Изоҳ (0)