Майкл Жексоннинг Heal The World қўшиғида гаплари жаранг сочган қизча Эшли Фаррелл Ироқдаги уруш фахрийси бевасига айланди, дея хабар бермоқда Contactmusic поп қироли овоз режиссёри Мэтт Форгерга таяниб.
«Мен Майкл Жексоннинг топшириғи билан 100 дан ошиқ болаларнинг тинчлик ҳақидаги фикрларини ёзиб олгандим. Эшли гапира бошлаганида эса унинг клипга айнан мос тушишини тушундим. У рафиқамнинг қариндоши», — деди у.
Форгер қўшимча қилишича, клип чиққанидан буён йиллар ўтиб, Эшли Фаррелнинг ҳаёти остин-устун бўлиб кетган: у эри Эван Эшкрафтдан Ироқдаги ҳарбий ҳаракатлар чоғида айрилиб қолган. У Америка қўшинларининг Саддам Ҳусайннинг ўғилларини ўлдирган отрядида бўлган.
Эшли Фаррелл Майкл Жексоннинг 1991 йилги Heal The World ролигида суратга тушган 100 нафар боладан бири бўлган. У шунингдек 1993 йилги Супербоулда қўшиқчи билан саҳнага чиққан. Қиз «Биз дунёни фарзандларимиз ва уларнинг фарзандлари учун қандай қилиб яхшироқ қилиш ҳақида ўйлаб кўришимиз керак», — деган жумлани айтган.
Изоҳ (0)