Бухоро суди порахўрликда айбланаётган Жондор қурувчилик ва миллий ҳунармандчилик коллежи директори ўринбосари Р. Комиловага нисбатан жиноий ишни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар бермоқда «Восточний экспресс» нашри.
Қарор ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 22 йиллиги муносабати билан қабул қилинган амнистия тўғрисидаги қонунга мувофиқ чиқарилди. Бироқ худди шу қарор бўйича Комиловага раҳбар лавозимларни эгаллаш тақиқланди.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари маълумотларига кўра, Комилова коллеж ўқувчисидан 300 доллар пора олиш вақтида қўлга туширилган. Дарсларга келмай юрган ўқувчини коллеждан ҳайдамаслик учун директор ўринбосари айнан шунча миқдорда пул талаб қилган.
Изоҳ (0)