Польша Иккинчи жаҳон урушига Ўзбекистон ҳудудидан фронтга кетган икки зобитнинг қабрини уларнинг қариндошлари илтимосига кўра қидириб топди, деб хабар бермоқда «Новый век».
Польшанинг Тошкентдаги элчихонасида 24 апрель, жума куни ҳалок бўлганларнинг қариндошларига тегишли ҳужжатларни топшириш маросими бўлиб ўтди.Улардан бири Драгункин Степан Абрамович 1945 йил 7 апрель куни, Исмоил Исхоқов 1945 йил 27 январь куни ҳалок бўлган.
Польшанинг Ўзбекистондаги элчиси Мариан Пшезьдзецкининг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳудудида ҳам Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли 16 нафар полшаликнинг қабри мавжуд ва улар жуда яхши сақланган.
Изоҳ (0)