Тошкентга синов учун олиб келинган сиқилган табиий газда ишловчи паст полли MAN Lion’s City CNG шаҳар йўловчи автобуси Малайзияда йиғилган, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».
Нашрнинг қайд этишича, 22 апрель, чоршанба куни «Ўзавтосаноат» ва «Тошшаҳартрансхизмат» компаниялари раҳбарлари, шунингдек ҳукумат аъзолари иштирокида автобуснинг тақдимоти бўлиб ўтган.
Автобус Тошкент жамоат транспорти рангларига бўялган, бироқ айнан бир йўналиш учун мўлжалланмаган. «Тошшаҳартрансхизмат» аниқлик киритишича, автобус тизимига кўргазма мақсадида беш йўналиш ҳақида маълумотлар киритилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бошқа нашрлар Тошкент кўчаларида синовдан ўтказилаётган MAN автобуси Самарқандда йиғилгани ҳақида хабар берган эди.
Изоҳ (0)