Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Саудия шаҳзодаси Алвалид бин Талал қиролликнинг Яманга авиаҳужумларда иштирок этган ҳар бир учувчисига биттадан янги Bentley совға қилишга ваъда берди, деб ёзади ТАСС.

Фото: ТАСС

Фото: ТАСС

Press TV телеканали хабарига кўра, миллиардер Саудия Арабистони ҳарбий ҳаво кучларининг сўнгги бомбардимонлари иштирокчиларига жами юзта автомобиль ҳадя этишга тайёр.

«Доно етакчиларимизни ‘Жасорат бўрони’ операциясидаги ғалаба ва ‘Умиднинг тикланиши’ операцияси бошлангани билан табриклайман. Миннатдорлик сифатида операцияда иштирок этган юз нафар учувчига юзта Bentley автомобилини ҳадя қиламан», — деди шаҳзода.

Бин Талал қиролликдаги энг йирик компания Kingdom Holdings’нинг эгасидир. Бундан ташқари, унга Apple, Twitter Inc., Time Warner ва Citigroup акциялари пакетлари тегишли. Унинг давлати 23 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда газ заправкалар қайта очилиши кутилмоқда
Дунё
Россия Беларусга янги ҳарбий қисмлар жойлаштирди — Украина чегара хизмати