Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида давом этаётган теннис бўйича «Фьючерс» туркумига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳсларида чорак финал иштирокчилари маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Olamsport».

Фото: olamsport.com

Фото: olamsport.com

Мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларини ташкил этувчи Shymkent Open турнирининг асосий тўрида ўзбекистонлик 5 нафар теннисчи иштирок этаётган эди.

Улардан икки нафари чорак финалда курашни давом эттириш ҳуқуқини қўлга киритди. Санжар Файзиев иккинчи давра баҳсида турнирнинг 6-ракеткаси россиялик Иван Гаховни 6:4, 7:5 ҳисобида мағлуб этди. Бешинчи рақам остида ҳаракат қилаётган Темур Исмоилов эса грузиялик Георгий Сивадзедан 6:7, 7:6, 6:3 ҳисобида устун келди.

Энди чорак финалда Файзиев мусобақанинг 1-тартиб рақамли теннисчиси россиялик Антон Зайсев билан ҳисоб-китоб қилса, Исмоилов тўртинчи ракетка россиялик Евгений Тюрнев билан муносабатларига ойдинлик киритади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
“Барселона” “Атлетико” футболчисини харид қилса, Ансу Фати жамоадан кетишига тўғри келади 
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев трансформатор ишлаб чиқарувчи Aysel energy корхонаси фаолияти билан танишди
Маҳаллий
Тошкентдаги “Ипподромда” 2 бош от очликдан нобуд бўлди