Европа Чемпионлар лигасида ярим финалнинг икки иштирокчиси маълум бўлди. Қитъанинг энг нуфузли клублар мусобақаси чемпионлиги учун асосий даъвогар сифатида қаралаётган «Барселона» клуби бу сафар ҳам «Пари-Сен-Жермен» жамоасини икки тўп фарқи билан мағлуб этди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Биргина фарқи бу сафар каталонияликлар ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди. Бразилиялик Неймар ҳар икки голга муаллифлик қилиб, жамоасининг ярим финалга чиқишига ёрдам берди.
«Барселона» – «ПСЖ» 2:0 (Биринчи ўйин – 3:1)
Голлар: Неймар, 14, 34
«Барселона»: тер Штеген, Пике, Маскерано, Алба, Дани Алвес, Бускетс (Серхи Роберто, 55), Ракитич, Иньеста (Хави, 46), Суарес (Педро, 75), Месси, Неймар
«ПСЖ»: Сиригу, Маркинос, Максвелл, ван дер Виль, Давид Луис, Кабайе (Лукас, 66), Матуиди (Рабио, 80), Верратти, Пасторе, Кавани (Лавесси, 80), Ибрагимович
Огоҳлантириш: Давид Луис