Сардор Милано Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасига таклиф қилинди. Бу ҳақда Сардорнинг ўзи Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилган.
«Бугун Москвадаги элчихонамизга таклиф қилиндим. Илиқ қабул, қўллаб-қувватлаш сўзлари учун катта раҳмат! Бу жуда ёқимли», − деб ёзган Сардор ва тегишли фотосуратни илова қилган.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик Сардор Милано Россиядаги «Главная сцена» мусиқий телелойиҳасида ғолибликни қўлга киритган эди.
Изоҳ (0)