Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Раънохон Аманова Москва шаҳрида ўтказилган Россия очиқ чемпионатида совриндор бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ахборот хизмати.
400 метр масофага комплекс усулда сузиш бўйича ўтказилган мусобақада 4 дақиқа-ю, 50,16 сония натижани қайд этган Ўзбекистоннинг истеъдодли спортчиси бронза медали соҳиби бўлди.
Изоҳ (0)