Низомиддин Зокиров – Соидийнинг «Кечиккан китоб»и чоп этилган, унинг бобоси, ўтган асрда Каттақўрғонда қозилик қилган шоир Салоҳиддин маҳдум – Салоҳийнинг китоби нашрга тайёрланаётгани ҳақида маълум қилинган эди, деб хабар беради «Бекажон» газетаси.
«Кутилган китоб» ҳам нашрда чиқиб, 9 апрель куни «Эрудит» матбуот марказида мазкур икки китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот маросимида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим, таниқли шоирлар Зебо Мирзо, Муҳаммад Исмоил, Фармон Тошев, Ориф Ҳожиев, яна кўплаб қаламкашлар, адабиёцҳунос олимлар ва шеърият шайдолари иштирок этди.
Tantaнали кечада Салоҳий ва Соидий ғазаллари ўқилди. Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Мардон Мавлонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Фурқат Мирзаев ҳамда Баҳодир Сирожиддинов ва Расул Қаландаров каби таниқли санъаткорлар «Кутилган китоб»даги ғазалларга басталанган янги қўшиқларини ижро этди.
Зокировлар сулоласи вакиллари китобларни нашр этишда ҳиссаси қўшилган Каримберди Тўрамурод, Ҳамза Шералиев ва Дилором Салоҳийга қимматбаҳо совғалар тақдим этди. Тадбир қатнашчиларига эса янги китоблар ва «Эрудит» ижодий маркази маҳсулотлари ҳадя қилинди.
Изоҳ (0)