Хитойнинг Нинбо шаҳридаги ишлаб чиқариш марказида 10 сонияда олган қуввати билан беш километргача ҳаракатлана оладиган электробус тайёрланди, деб хабар бермоқда «24.kg».
Узунлиги 18 метр бўлган электробус «Нанче» жанубий локомотив ишлаб чиқариш корпорациясининг шўбаси бўлмиш Чжучжоу электровозлар компанияси томонидан тайёрланган.
Янги электробуслар учун электр узатиш линияси бўлиши шарт эмас, уларнинг ҳаракатланиши учун ҳар бир бекатда тез қувват берувчи мосламаларни ўрнатиш кифоя. Йўловчилар тушиб-чиқишига кетадиган 30 сония ичида аккумлятор қувват олишга улгуради ва яна беш километргача юра олади.
Бундай аккумляторни 1 миллион мартадан кўпроқ қайта қувватлантириш мумкин, электробус ва аккумлятор 12 йил хизмат кўрсата олади. Шунингдек, аккумлятор электробус қўзғалиши ва тўхташи вақтида тўпланадиган энергиянинг 80 фоизини қайта ишлай олади, бу электрни 30—50 фоизга тежаш имконини беради.
Изоҳ (0)