Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остонага ташриф буюрган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашув чоғида Туркияни Қозоғистоннинг энг яқин ҳамкорларидан бири эканлигини эътироф этди, деб хабар бермоқда «Newskaz.ru».
«Шубҳасиз ушбу ташриф ҳам Қозоғистон−Туркия муносабатларида чуқур из қолдиради. Туркия Қозоғистоннинг энг яқин ва ишончли шерикларидан биридир. Мамлакатларимизнинг умумий тарих, тил ва маънавий бойликка асосланган муносабатлари яхши ўсиш суръатлари билан ажралиб туради», − деди Назарбоев.
Президентлар Остонада Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги юқори даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи мажлисида иштирок этди. Мажлисда «Янги синергия» қўшма иқтисодий дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)