Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухоро шаҳрида теннис бўйича «Фьючерс» туркумига кирувчи мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнирда чорак финал иштирокчилари маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Olamsport».

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

«Дилкушо» теннис кортлари мезбонлик қилаётган мусобақанинг асосий тўрида саккиз нафар теннисчимиз ўз иштирокини бошлаган бўлса, улардан фақат бир нафари баҳсларни давом эттиряпти.

Мусобақага имтиёзли равишда қўйилган истеъдодли теннисчимиз Жўрабек Каримов иккинчи даврада қирғизистонлик Данияр Дулдаевга қарши кортга чиқди ва тажрибали рақибидан икки сетда ҳам бир хил 6:4 ҳисобида устун келди. Энди Жўрабек бугун чорак финалда турнирнинг тўртинчи ракеткаси россиялик Антон Зайсев билан ҳисоб-китоб қилади.

Яна бир ҳамюртимиз Азизбек Луқмонов эса чорак финалга чиқа олмади. Асосий тўрга имтиёзли чипта билан қўйилган Луқмонов ҳиндистонлик Вишну Варданга 1:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Британия ҳукумати “Вагнер”ни террорчи ташкилот деб эълон қилмоқчи — The Telegraph
Дунё
АҚШда хавфли моддаларни олиб кетаётган юк поезди релсдан чиқиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?