Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қрим ва Қрим ярим оролида жойлашган Севастополь шаҳрининг Россия таркибига қўшилиши (интеграцияси) умуман олганда якунига етди. Бу ҳақда Россия бош вазири Дмитрий Медведев маълум қилди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».

Фото: korrespondent.net

Фото: korrespondent.net

Медведевнинг сўзларига кўра, 2014 йилда кўплаб масалаларни йўл-йўлакай ҳал қилишга тўғри келди, бунда масалалар орасида «Қрим Республикаси ва Севастополнинг Россия Федерацияси таркибига қўшиб олишдек жуда кенг миқёсли ва тарихда муқобили тадбир ҳам бор эди».

«Бу – тенги йўқ вазифа эди, бироқ, тан олиш керак, бу вазифа умуман олганда бажарилди ва бугунги кунда Молия вазирлигига ҳисобдор хизматлар ва идоралар Қримда одатдаги тартибда ишлаб турибди», - деди ишонч билан Медведев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат Хавфсизлик ва мудофаа кенгаши тез орада Қримнинг Россия таркибига қўшиб олинишига алоқадор Россия фуқароларига нисбатан санкциялар кўламини кенгайтиришини маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Профессионал асарлардан тортиб оддий қўл телефонида олинган суратларгача — фоторассомларнинг ҳисобот кўргазмасига фототашриф
Дунё
Ерни кучли ва узоқ давом этадиган магнит бўронлари қоплайди
Дунё
Даниялик сиёсатчи Россиянинг Даниядаги элчихонаси олдида яна Қуръонни ёқиб юборди. Рамзан Қодиров бунга муносабат билдирди