Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Франкофония дебатлар федерацияси (ФДФ) Наполеон Бонапарт устидан суд жараёни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилди.

Фото: dosug.md

Фото: dosug.md

ФДФ фикрича, шу тариқа 1815 йилда Наполеон Биринчига нисбатан амалга оширилган адолатсизлик тўғриланади. Ўшанда Ватерлоо яқинидаги жангда мағлубиятга учрагач, император судсиз ва терговсиз Авлиё Елена оролига сургун қилинган эди.

«Бонапарт устидан суд» 21 майга белгиланган. Жараёнга ташкилотчилар энг яхши нотиқларни таклиф қилмоқчи. Ғолиб Иль-д’Экс оролига тўрт кунлик сафарга юборилади, айнан ўша ерда Наполеон I Авлиё Елена оролига жўнашдан аввал француз еридаги сўнгги ҳафтасини ўтказган эди.

Франкофония дебат федерацияси бутун дунё бўйлаб жойлашган баҳс-мунозара клублари тармоғидир. У Франция ҳукумати кўмаги остида фаолият юритиб, ўз ишига олий ўқув юртлари профессорлари, журналистлар, тарихчиларни жалб этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар