Видео жойлаш ва улашишга мўлжалланган дунёдаги энг йирик интернет сервиси − YouTube ўзбек тилида ишга туширилди. Бу ҳақда Facebook’даги «Профессионал ва ҳаваскор таржимонлар» гуруҳи аъзолари хабар берган.
Қайд этилишича, видеохостингнинг ўзбек тилидаги версиясида бирмунча камчиликлар мавжуд. Улар вақт ўтиши билан тузатилиши айтилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Google’нинг онлайн таржима хизмати − Google Translate’га ўзбек тили қўшилгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)