«ПСЖ» клуби ҳужумчиси Златан Иброҳимович Франция лигаси Кубоги финалининг энг яхши футболчиси деб топилди, деб хабар беради «Uff.uz».
«Бастия»га қарши кечган ўйин 4:0 ҳисобида якунига етди. Иброҳимович ушбу учрашувда дубл қайд этишга муваффақ бўлди. Яна иккита голга Эдинсон Кавани муаллифлик қилди.
Маълумот учун, жорий мавсумда швециялик футболчи «ПСЖ» таркибида 33 та ўйинда қатнашиб, 28 та гол киритган.
Изоҳ (0)