Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) доирасида бешинчи мавсумнинг навбатдаги жанглари ўтказилди, деб хабар бермоқда «Olamsport.com».
Ўзбекистонлик икки нафар боксчи – Хасанбой Дўсматов ва Хуршидбек Норматов иштирок этаётган Украинанинг «Украина атаманлари» жамоаси бу сафар Киев шаҳрида Жазоирнинг «Саҳро лочинлари» жамоасини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу сафар ҳамюртларимиз қатнашаётган вазн тоифаларида жанглар ўтказилмади.
52 кг:
Азат Усеналиев («Украина атаманлари») – Абдулҳаким Элбарка («Саҳро лочинлари») WП 3:0 (50:44, 50:45, 50:45)
60 кг:
Виктор Славинский («Украина атаманлари») – Реда Бенбазиз («Саҳро лочинлари») WП 3:0 (48:47, 48:47, 48:47)
69 кг:
Олег Зубенко («Украина атаманлари») – Зоир Кидачи («Саҳро лочинлари») WП 3:0 (49:46, 48:47, 48:47)
81 кг:
Александр Хижняк («Украина атаманлари») – Набил Кассел («Саҳро лочинлари») ТКО Р2
91 кг:
Игорь Шевадзуцкий («Украина атаманлари) – Хамза Бегуирни («Саҳро лочинлари») ТКО Р4
Изоҳ (0)