Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев бошчилигидаги делегация Хитой Халқ республикасига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда UzDaily.
Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси аъзоси, Сиёсий-юридик комиссияси котиби, Ўзбекистон−Хитой ҳамкорлиги бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг Хитой томонидан ҳамраиси Мэн Цзяньчжу 9 апрель куни Элёр Ғаниев билан учрашди.
Мэн Цзяньчжу Хитой Ўзбекистон билан Буюк ипак йўлининг иқтисодий белбоғини биргаликда қуриш ва амалга оширилиш натижаларидан фойдаланишга тайёрлигини таъкидлади.
Томонлар жорий йилнинг июнь ойида Шандун провинциясидаги Жичжао шаҳрида бўлиб ўтадиган ва икки томонлама муносабатлар ривожи учун янги туртки бўлиб хизмат қиладиган Ўзбекистон−Хитой ҳамкорлиги бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг учинчи йиғилишини муваффақиятли ўтказиш бўйича яқин ҳамкорликни қўллаб-қувватлаши лозимлиги қайд этилди.
Элёр Ғаниев Хитой Ўзбекистон учун ҳамкорлик бўйича ишончли ва жуда муҳим шерик эканлигини таъкидлади. Ўзбекистон Буюк ипак йўлининг иқтисодий белбоғини қуришда фаол иштирок этишга тайёрлиги эътироф этилди.
Изоҳ (0)