Жанубий Корея соҳиллари яқинида йўловчи ташувчи тезюрар кема кит билан тўқнашиб кетди, деб хабар бермоқда «Вести.ru».
Бортида 161 киши бўлган «Коби−3» кемаси Жанубий Кореянинг Пусан портидан Япониянинг Фукуока шаҳрига кетаётган бўлган. Кит билан тўқнашув оқибатида 16 нафар йўловчи енгил жароҳат олган.
Тўқнашув Пусаннинг жануби-шарқий соҳилидан 25 километр узоқликда содир бўлган. Кеманинг двигатели ишламай қолгач, соҳил қўриқлаш хизмати уни портга қайтарган.
Изоҳ (0)