Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркиянинг «Фенербахче» клуби автобуси ўққа тутилгани муносабати билан клуб ўз автобусига қилинган қуролли ҳужумнинг барча сабаблари аниқланмагунича миллий чемпионатнинг тўхтатилиб турилишини сўрамоқда, деб ёзади «Stadion.uz».

Фото: uff.uz

Фото: uff.uz

«Қуролли ҳужумнинг барча сабаблари аниқланмагунича, миллий чемпионат ўйинларини тўхтатиб туриш керак, деб ҳисоблаймиз. Қон тўкилган жойда футбол тугайди. Айбдорларни топиб, жазолаш ‘Фенербахче’ учун жуда муҳим», — дейилади клуб баёнотида.

Туркия чемпионатининг бир нечта клуби «Фенербахче» таклифини қўллаб-қувватлади.

Эслатиб ўтамиз, Истанбулнинг «Фенербахче» клуби Туркия чемпионати доирасида «Ризеспор» жамоаси устидан 5:1 ҳисобида ғалабага эришган эди. Учрашувдан сўнг клуб автобусига қуролли ҳужум уюштирилган. Риза шаҳридан Трабзон томон кетаётган автобус томон ўқотар қуролдан ўт очилган. Хабар қилинишича, бу вақтда автобус катта тезликда ҳаракатланаётган бўлган. Ҳужум натижасида автобус ҳайдовчиси яраланган. Шунга қарамай, у бошқарувни қўлдан чиқармаган ва жиддий автоҳалокатдан сақланишга муваффақ бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди