Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳузуридаги «Ободонлаштириш объектларини назорати» ДУК томонидан тақдим қилинган маълумотномага кўра, жорий йилнинг апрель ойи якунигача қатор кўчаларда ер қазиш ва таъмирлаш ишлари режалаштирилмоқда, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Жумладан, Миробод тумани, Т. Шевченко кўчасида «Ўзинтерқурилиш» ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги биноси учун ўрта босимли газ тармоғи ва ичимлик сувини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати 2015 йил 11 апрелгача.
Шунингдек, Яккасарой тумани, Братислава кўчасида транспорт харакатини Тафаккур кўчасидан Юсуф Хос Хожиб кўчасигача ёпган холда «Позитив сторй мастер» МЧЖ ташкилотига тегишли иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати 2015 йил 28 апрелгача.
Изоҳ берилишича, Тошкент шаҳар кўчалари чорраҳаларига ташқи кузатув камералари ўрнатиш мақсадида олиб борилаётган, шунингдек турли сабаблар туфайли авария содир бўлганда амалга ошириладиган тезкор созлаш, қазиш ва таъмирлаш ишлари бундан мустасно.
Изоҳ (0)