Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан телефон орқали суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Кремль матбуот хизмати.
Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовни 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан қизғин табриклаб, унга янги муваффақиятлар тилади.
Иккала томон ҳам Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикчилик ва ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини таъкидлади.
Аввалроқ, Владимир Путин Ислом Каримовга табрик телеграммасини йўллагани, шунингдек Ислом Каримовни Ўзбекистон Президенти сайловидаги ғалаба билан Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов табриклагани хабар берилган эди
Изоҳ (0)