Жорий йилнинг 27-29 март кунлари Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар вазирликлари, Узавтойўл, Оҳангарон туман ҳокимлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида дарё ва сойларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш ва ўзанларини тозалаш бўйича бир қатор муҳандислик-техник ва бошқа ҳимоя тадбирлари амалга оширилди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу тадбирларда туман аҳолиси ҳам фаол иштирок этди. Жумладан, туманнинг «Сусам» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Гўшцой» қирғоқларини мустаҳкамлашда 1875 метр куб тош-шағал ишлари, шунингдек, Қорасув қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Кандирсойнинг» ўзанини тозалаш ва қирғоғини мустаҳкамлаш мақсадида 200 метр куб тош-шағал ишлари амалга оширилиб, 40 метр узунликдаги ўзан тозаланди. Тумандаги «Ангрен-Телов-Олмалиқ» йўлининг 27 километридаги «Абжазсой» ўзани ҳам тозаланиб, 130 мерт куб тош-шағал ишлари бажарилди.
Ушбу тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, баҳор мавсумида сел ва сув тошқинларини беталофат ўтказиб юборишдан иборат.
Ҳозирда тадбирлар давом этмоқда.
Изоҳ (0)