Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида яшовчи шахс хусусий корхоналардан бирида пайвандчи бўлиб ишларди, деб хабар беради «Постда».
Кунларнинг бирида у ҳамкасби билан гап талашиб қолди. Жанжал жараёнида пайвандчи рақибининг қорнига тиғ санчди. Жабрланувчи шифохонага ётқизилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)