Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИБга шу туманда яшовчи хусусий тадбиркор мурожаат қилиб, номаълум шахслар унинг уйи олдида қаровсиз қолдирилган Nexia русумли автомашинаси ичидан катта миқдордаги пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.
Воқеа жойини кўздан кечирган ички ишлар ходимлари томонидан ўғрилар автомашинанинг эшигини ойнасини синдириб очганлигини аниқланди.
Олиб борилган тезкор-тергов тадбирлари натижасида ушбу жиноятни содир этган гумонланувчилар қўлга олинди. Улар пойтахтнинг Юнусобод туманида яшовчи икки фуқаро эканлиги маълум бўлди. Ушбу ўғирлик ҳолати бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)