Наманган шаҳридаги «Дўстлик» кортларида теннис бўйича ўсмирлар ўртасидаги учинчи тоифага кирувчи «Фьючерс» халқаро турнирининг асосий тўр баҳсларида чорак финал иштирокчилари маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Мусобақанинг биринчи ракеткаси ҳисобланган ўзбекистонлик Жўрабек Каримов иккинчи рақамли россиялик Николай Колобаевни мағлуб этди.
Яна бир ҳамюртимиз Шаробиддин Абзалов россиялик Кристиан Лозанни таслим қилди. Шунингдек, ўзбекистонлик Саидаъло Саидкаримов ҳам чорак финалга йўлланма олди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу халқаро турнирда юртимиз теннисчиларидан ташқари Буюк Британия, Россия, Украина, Бельгия, Польша, Беларусь, Туркия, Ҳиндистон, Қозоғистон каби давлатлардан 18 ёшгача бўлган истеъдодли теннисчилар ўз имкониятларини синовдан ўтказишяпти.
Изоҳ (0)