Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида теннис бўйича «Фьючерс» туркумига кирувчи, мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнирнинг асосий тўр баҳсларида чорак финал иштирокчилари маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Ушбу мусобақада ҳамюртимиз Сабина Шарипова ҳам муваффақиятли иштирок этяпти. Турнирда учинчи рақам остида таснифланган Шарипова илк даврада британиялик Гарриэт Дартни 3:6, 6:4, 6:3 ҳисобида таслим этганди. Кеча у чорак финалга чиқиш учун таиландлик Нуднида Луангнамни ҳам уч сетда мағлубиятга учратди.
Гарчи Сабина биринчи сетни 1:6 ҳисобида бой берган бўлсада, кейинги икки сетда осонлик билан 6:1, 6:2 ҳисобида зафар қучди. Энди ҳамюртимиз ярим финалга чиқиш учун япониялик Мияби Иноуега қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)