Россиянинг НАТО ҳузуридаги доимий вакили Александр Грушко Шимолий Атлантика альянси барча турдаги қуроллар бўйича Россиядан устун эканлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Шундай бўлса ҳам, АҚШ ҳалигача Европада ўз ядро қуролларини сақлаб тургани катта савол туғдиряпти. Ваҳоланки, анчадан буён на Варшава блоки бор, на унинг ҳарбий устунлиги», − деди Грушко.
Унинг сўзларига кўра, НАТОдан фарқли равишда Россия Европадаги ҳарбий машғулотлари сонини оширмаган ва ҳозирги муаммо НАТО ҳарбий машғулотларининг фаоллашганидир.
Изоҳ (0)