Саудия Арабистони Қуролли кучлари Яман ҳудудида ўз кампаниясини бошлади, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
«Операция мақсади қонуний ҳукуматни ҳимоя қилишга қаратилган», — деди қиролликнинг Вашингтондаги элчиси Адел ал Жубайр. У Ямандаги кампания авиазарбалар беришни ўз ичига олишини таъкидлади.
Яман расмий ҳукуматини ҳимоя қилиш бўйича жанговар операцияда яна тўққиз давлат, жумладан Қувайт, Баҳрайн, БАА ва Қатар қўшинлари иштирок этмоқда.
Яман ҳудудида айни пайтда шиаларнинг исёнчи хусийлар гуруҳлари фаолият олиб бормоқда. Аввалроқ Адан шаҳридаги президент саройи талон-тарож қилингани хабар берилган эди. Президентнинг қаерда эканлиги номаълум, сўнгги маълумотларга кўра, у мамлакатни қайиқда тарк этган.
Изоҳ (0)