АҚШнинг Флорида штати Майами шаҳрида теннис бўйича ҳам аёллар, ҳам эркаклар ўртасида «Masters» сериясига кирувчи йирик турнирларнинг асосий тўр баҳслари давом этяпти. Мукофот жамғармаси 6 миллион 157 минг 160 доллардан иборат мусобақада Ўзбекистонлик Денис Истоминнинг ҳам иштирок этаётган эди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси илк даврада саралаш баҳслари ғолибларидан бири америкалик Остин Крайчекка қарши кортга чиқди. 1 соат-у 12 дақиқа давом этган учрашувда дунё рейтингида 146-поғонада бораётган Крайчек 6:4, 6:4 ҳисобида ғалаба қозониб, иккинчи даврага йўл олди.
Таққослаш учун, Истомин дунё рейтингида 63-ўринни эгаллаб турибди. Бу мағлубиятдан сўнг у энди рейтингда ўз ўрнини яна ҳам пасайтириб олиши аниқ. Икки теннисчи ўртасидаги ҳисоб эса тенглашди – 1:1. Шу тариқа, Денис Истомин Майамидаги иштирокини муддатидан анча аввал якунлади.
Изоҳ (0)