Мишель Платини УЕФА президентлигига ҳеч қандай рақобатсиз қайта сайланди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Бу галги сайловда УЕФА президентлигига Платинидан бошқа ҳеч ким ўз номзодини қўймади. Бу билан франциялик футбол амалдори учинчи бор УЕФА президенти лавозимига сайланди.
Мишель Платини 2007 йилдан бери Европа футболига раҳбарлик қилиб келяпти. Энди навбатдаги сайлов 2019 йили бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)