Испания ички ишлар вазири Хоохе Фернандес Диас яқинда содир бўлган авиаҳалокатнинг баъзи қурбонларига қарата Twitter’да ҳақоратомуз хабарлар пайдо бўлиши ҳолати бўйича тергов бошлашни буюрди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Ҳақоратларга лайнер йўловчиларидан баъзилари каталониялик бўлгани сабаб бўлиб хизмат қилган.
Ушбу тергов Испания ИИВ томонидан нафратга асосланган жиноятларни таг-туби билан йўқ қилиш бўйича олиб борилаётган кампаниянинг бир қисми ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 24 март куни Барселонадан Дюссельдорфга парвоз қилаётган Airbus А320 самолёти Франция жанубида, Альп тоғлари устида ҳалокатга учраши оқибатида лайнер бортида бўлган 150 кишининг барчаси ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)